Мақола талаблари

Ҳурматли муаллифлар!

“Ўзбекистонда хорижий тиллар” электрон журнали фан номзодлари ва фан докторлари, етук мутахассис олимлар, илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар, катта илмий ходимлар, тадқиқотчилар, ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар томонидан таҳририятга юборилган мақолаларни чоп этиш учун қабул қилади. Таҳририятга юборилган барча материаллар журналнинг таҳририят аъзолари томонидан экспертизадан ўтказилади. Муҳарририят томонидан маъқул деб топилган мақолалар журналда эълон қилинади. Юборилган ҳар бир мақоланинг ҳажми 6–8 бет бўлиши лозим. Барча материалларни info@fledu.uz ёки elektronjurnal@mail.ru электрон почталари орқали юборишингизни cўраймиз.

Муаллифлар тақдим этиши зарур бўлган маълумотлар:

  • Фамилияси, исми, отасининг исми (тўлиқ).
  • Илмий даражаси.
  • Илмий унвони.
  • Иш жойи ва ловозими.
  • Электрон почтаси (e-mail).
  • Телефон рақами (моб., уй).
  • 1 дона 3х4 ва 1 дона каттароқ ўлчамдага рангли сифатли образ шаклдаги электрон расм.

Мақолани расмийлаштиришга қўйилган талаблар:

  • Матн – Microsoft Word.
  • Формат – А4.
  • Матннинг икки ёнидан қолдириладиган ўлчам – 2 см.
  • Шрифт – Times New Roman.
  • Шрифтнинг катталиги – 14.
  • Қаторлар оралиғи – 1,15.
  • Хат боши (абзац) – 1,25.
  • Ҳар хил график  ва  жадваллар  оқ-қора рангда бўлиши талаб қилинади.
  • Муаллифнинг исми, фамилияси, отасининг исми, иш жойи, (ўқиш жойи) ҳақидаги маълумот мақола юқори қисмининг ўнг тарафига кичик ҳарфларда курсив билан ёзилади.
  • Мақоланинг номи –  босма ҳарфларда марказдан қўйилади.
  • Қисқача аннотация  ўзбек, рус, инглиз тилларида (12 шрифт, 1 интервал  оралиқда) ёзилиши лозим. Сўзлар сони  40-50тани ташкил этгани мақсадга мувофиқ.
  • Калит сўз ва иборалар – (5-7 тадан кам бўлмаган) уч тилдаўзбек, рус, инглиз тилларида берилади.
  • Муаллифнинг исми-фамилияси, отасининг исми ажратилган ҳолда ёзилади.
  • Матндаги ҳаволалар қуйидаги тартибда шакллантирилади; (1, с. 195), (3, с. 20; 7, с. 68), (4).
  • Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алифбо тартибида, 12 шрифтда тартиб билан кўрсатилиши лозим.