Мақола талаблари

Ҳурматли муаллифлар!

“Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий электрон журнали фан номзодлари ва фан докторлари, ёш олимлар, илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар, ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар томонидан таҳририятга юборилган мақолаларни эълон қилиш учун қабул қилади. Таҳририятга юборилган барча материаллар журналнинг Таҳрир ҳайъати томонидан экспертизадан ўтказилади. Муҳарририят томонидан маъқулланган мақолалар журналда эълон қилинади.

Юборилган ҳар бир мақоланинг ҳажми 12–15 бет бўлиши лозим. Барча материалларни info@fledu.uz ёки elektronjurnal@mail.ru электрон почталари орқали юборишингизни cўраймиз.

Муаллифлар тақдим этиши зарур бўлган маълумотлар:

  • Фамилияси, исми, отасининг исми (тўлиқ).
  • Илмий даражаси (мавжуд бўлганда).
  • Илмий унвони (мавжуд бўлганда).
  • Иш жойи ва ловозими (ташкилот (ОТМ)нинг тўлиқ номи, шаҳар ва мамлакат кўрсатилган ҳолда).
  • Электрон почтаси (e-mail).
  • Телефон рақами (моб., уй).

Мақолани расмийлаштиришга қўйилган талаблар:

  • Матн – Microsoft Word.
  • Формат– А4.
  • Матннинг икки ёнидан қолдириладиган ўлчам– 2 см.
  • Шрифт– Times New Roman.
  • Мақола матни учун шрифтнинг катталиги – 12, метамаълумотлар учун –12.
  • Мақола матни учун қаторлар оралиғи– 1.
  • Хат боши (абзац)– 1.
  • Жойлашуви – китобий (книжная), сўзларни кейинги сатрга кўчиришсиз,бетлар тагига қўйилган ҳаволаларсиз.
  • Ҳар хил график ва  жадваллар  оқ-қора рангда бўлиши талаб қилинади.
  • Мақола сарлавҳасидан олдин УДК қўйилади (қаранг. https://teacode.com/online/udc/37/372.8.htmlhttps://teacode.com/online/udc/).
  • Мақоланинг номи –  босма ҳарфларда марказдан қўйилади.
  • Муаллифнинг исми, фамилияси, отасининг исми, иш жойи, (ўқиш жойи) ҳақидаги маълумот мақола юқори қисмининг ўнг тарафига кичик ҳарфларда курсив билан ёзилади.
  • Аннотация  ўзбек, рус, инглиз тилларида (12 шрифт, 1 интервал  оралиқда) ёзилиши лозим. Аннотацияда мавзунинг таснифи, ишнинг мақсади ва эришилган натижалар, ишнинг илмий янгилиги билан боғлиқ маълумотлар берилади. Сўзлар сони 150-200 сўз оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқ.
  • Калит сўз ва иборалар – (5-7 тадан кам бўлмаган) уч тилда– ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади.
  • Мақола матни – кенглиги бўйича текисланган бўлиши керак.
  • Мақоланинг тузилиши: кириш, асосий қисм ва хулоса ажратиб кўрсатилиши шарт.

Кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги, янгилиги, тадқиқот мақсади ва вазифалари келтирилади.

Асосий қисмда илмий муаммонинг тадқиқот методлари, эришилган натижалар баён қилинади.

Хулоса қисмида эса натижалар умумлаштирилади, якуний хулосалар, тавсия ва таклифлар, кейинги тадқиқ этиладиган йўналишлар келтирилади.

  • Муаллифнинг исми-фамилияси, отасининг исми ажратилган ҳолда ёзилади: А. Н. Нурматов (мақолада), Нурматов А. Н. (адабиётлар рўйхатида).
  • Матндаги ҳаволалар қуйидаги тартибда шакллантирилади; (1, 195), (3, 20; 7, 68), (4).
  • Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алифбо тартибида, 12 шрифтда тартиб билан кўрсатилиши лозим.Фақатгина мақолада фойдаланилган адабиётлар келтирилиши керак. Шунингдек, адабиётлар рўйхати транслитерация кўринишида ҳам берилиши лозим.