«Ўзбекистонда хорижий тиллар» (FLEDU.UZ) — мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганиш методикасини ривожлантириш, чет тилларни ўрганиш ва ўқитиш тажрибаларини кенг оммалаштиришга хизмат қиладиган, тилшунослар, чет тили мутахассисларининг ташаббуслари, ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган илмий-методик электрон журнал ва Интернет порталидир.

Журналнинг вазифаси – тил ўқитиш методикаси, лингводидактиканинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, тилшунослик назарияси, таржимашунослик, адабиётшунослик ва маданиятшунослик, журналистика, гуманитар фан тарғиботи ҳамда соҳа янгиликларидан ўқувчиларни мунтазам хабардор қилиб бориш, шунингдек, олимларга ўз илмий фаолияти ва тадқиқот натижаларини эълон қилишлари, профессор-ўқитувчиларнинг касбий мулоқот ва тажриба алмашишлари учун виртуал платформани тақдим этади.

«Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 октябрдаги 283-сон Қарори асосида ташкил этилган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти” давлат муассасасининг Уставини ишлаб чиққан. Тегишли тартибда тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети «Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталининг асосчилари ҳисобланади.

«Ўзбекистонда хорижий тиллар» номли илмий-методик электрон журнали илмий даража олиш учун тадқиқот олиб бораётган изланувчилар диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган ОАК илмий нашрлар рўйхатига киради.

Журнал саҳифаларида чет тилларни ўрганиш назарияси ва методикаси соҳасида эришилган ютуқлар, хусусан, хорижий тилларни ўқитишда замонавий ва инновацион методларни амалда жорий қилиниши натижалари, амалиётдаги ўқитувчилар иш тажрибасидан қизиқарли мақолалар, тилшунослик, таржима, адабиёт, маданият ва бошқа шу каби соҳаларнинг назарий масалаларига  бағишланган мақолалар ёритилади.

Журнал босма эквивалентига эга бўлмаган мунтазам, тизимли равишда эълон қилиб бориладиган электрон нашрдир. Журнал йилига олти маротаба (сон) нашр қилинади.

Журнал тақриздан ўтказадиган илмий нашриёт ҳисобланади. Барча илмий мақолалар эълон қилинишидан олдин экспертларнинг таҳлили ва текширувидан ўтади.

Оригинал, аввал ҳеч қаерда чоп этилмаган, инглиз, француз, немис, ўзбек, рус ва бошқа тиллардаги мақолалар қабул қилинади. Юқори даражадаги илмий стандарт талабларига жавоб берадиган мақолалар устунликка эга.

Материалларни танлашда электрон нашрнинг анъанавий босма нашрларда амалга ошириш имкони бўлмаган афзалликларини кўрсатувчи: гиперматнларнинг ишлатилиниши, графика, аудио, видео, дастурий воситалар ва бошқа имкониятлардан фойдаланилганлигига эътибор қаратилади.

Таҳририят таркиби:

Бош муҳаррир – Шукурова Гулмира

Таҳрир бўлими бошлиғи – Нуриддин Жабиев

Муҳаррирлар – Каромат Муллахўжаева, Венера Каюмова, Носир Қамбаров

Таржимонлар – Наргис Қосимова, Назира Тошпўлатова, Зумрадхон Шукурова

 

Тақризчилар:

ф.ф.д., профессор Д.С.Қулмаматов,

п.ф.д., профессор Ахмедова Л.Т.,

ф.ф.н., доцент Қамбаров Н.М.,

ф.ф.н., доцент Каюмова В.Ф.,

ф.ф.н., доцент Қосимова Н.С.,

 ф.ф.н., доцент Муллахўжаева К.,

ф.ф.н., доцент Тошпўлатова Н.К.

 ф.ф.н. Хайитова Ф.Б.

«Ўзбекистонда хорижий тиллар» электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 104-уй, 54-хона манзилидаги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети биноси.

тел.+998 71 2539152; +998 71 2539152; 

e-mail: info@fledu.uz ёки elektronjurnal@mail.ru